Линклар

Суриялик фаоллар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувнинг охирги тўртинчи кунида, яъни, душанба куни жанговор учқичлар пойтахт Дамашқни бомбардимон қилганини билдирди.

Сурияда урушаётган томонлар Қурбон хайити муносабати билан жумадан бошлаб тўрт кунга ўт очишни тўхтатишга рози бўлган.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий таклифига мувофиқ эришилган келишувга томонлар тўлиқ риоя қилмади.

Сурия ҳукумати ва Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчи гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилганида бир-бирини айблади.

Суриялик фаолларга кўра, жума кунидан бери мамлакатда юзлаб одам ўлган.

Душанба кунги ҳужумда қанча талафот кўрилгани маълум қилинмади.

29 октябр куни Лахдар Браҳимий Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб Сурия бўҳронини дипломатик йўл орқали ҳал қилиш масаласини муҳокама этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG