Линклар

Халқаро кузатувчилар Украинада ўтказилган парламент сайловни салбий бахолади.

Душанба куни Киев шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Европада хавфсизлик ва аҳмкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчилар гуруҳи раҳбари Валбурга Ҳабсбург Дуглас сайлов Украинанинг демократия бўйича эришган муваффақиятини ортга бурганини урғулади.

Дуглас хоним иқтидордаги сиёсатчиларни сайлов натижасига таъсир этиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланганликда айблади.

ЕХҲТ расмийсига кўра, сайловолди кампанияси оммавий ахборот воситаларида бир томонлама ёритилган ва молиявий шаффофлик бўлмаган.
XS
SM
MD
LG