Линклар

Саудия Арабистонинг Макка шаҳрига борган миллионлаб мусулмон муқаддас Ҳаж фарзларини адо этишни тугатдилар.

Шайтонга тош отиш амалини бажарган ҳожилар Каъба атрофида айланиб видолашдилар.

Макка ҳокими Шахзода Холид Ал-Файсал бу йилги Ҳажни “энг муваффақиятли Ҳаж мавсуми” деб атади.

Маълумотларга кўра, бу йил уч миллион, жумладан, ўзбекистонлик беш минг мусулмон Ҳаж ибодатини бажарган.

Ҳаж пайтида, тинчликка ёки одамлар саломатлигига тахдид бўлмаган.
XS
SM
MD
LG