Линклар

logo-print

Афғонистонда йирик Ислом мажмуаси қурилади


Афғонистон расмийси Саудия Арабистони Кобул шаҳри марказида улкан Исломий марказ қуриб беришини маълум қилди.

Лойиҳа қиймати 45 – 100 миллион АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Афғонистоннинг Ҳаж ва дин масалалари бўйича вазири вазифасини бажараётган Дайи-ул Ҳақ Франс Пресс ахборот агентлигига ўтган ҳафта Жидда шаҳрида мазкур лойиҳа бўйича келишувга эришилгани ва қурилиш ишлари келаси йилда бошланишини айтган.

Исломий мажмуа Кобул марказида жойлашган Маранжан тепалигидаги 24 гектар ерда жойлашади.

Мажмуада университет, касалхона, спорт заллари ва 15 минг кишига мўлжалланган масжид бўлиши назарда тутилган.

Исломий марказ Саудия Қироли Абдулла бин Абдулазиз номи билан аталади.
XS
SM
MD
LG