Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:47

Ўзбекларнинг ҳайит анъаналарини ислоҳ қилиш керакми?



Ўзбекларда ҳайит байрамларида маҳаллаларга янги тушган келинларни қариндошлар, қўни-қўшнилар, маҳалланинг ёш қизлари гуруҳ-гуруҳ бўлиб кўргани келади, янги келинлар эса ёпинғич ортидан уларга ўз эҳтиромини намойиш қилади.

Жорий йил 18 апрелида Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги” қарорига кўра ҳайит байрамларида "келин кўрди" ва бошқа тадбирларини ўтказиш пойтахтда тақиқланди.


Маҳаллалардаги хотин-қизлар кенгашлари келин-куёвларга бу тадбирлар ўрнига кино ва театрларга тушишни маслаҳат берди.

Ҳайитдаги тадбирларининг тақиқлангани оддий ўзбекистонликлар орасида икки хил фикрни шакллантирди. Кимдир бу тақиқни олқишласа¸ кимдир уни миллий анъаналарга маъмурий куч воситасида дахл қилиш дея баҳолади.



Ўзбеклар орасида кенг ëйилган анъаналарга ҳокимият тизимларининг аралашиши ва баъзи тадбирларнинг тақиқланиши¸ Сизнингча¸ қанчалик тўғри?

Бу анъаналар илдизи қаерда ўзи?


"Баҳс майдони" эшиттиришида шу каби саволлар устида баҳс борди.

Тошкентлик 30 ёшли уй бекаси Дилдора маҳаллий ҳукумат томонидан ҳайит байрамларида "келин кўрди" каби тадбирларнинг тақиқланганини қўллаб қувватлар экан, бу каби тадбирлар хурофот даражасига етди деган фикрда.

Бироқ, тошкентлик инсон ҳуқуқи фаоли 56 ёшли Шоира Содиқбекова ва Россиядаги меҳнат муҳожири 35 ёшли Мингойим Маҳкамова ҳайитлардаги тадбирларнинг тақиқланиши, ўзбек миллий урф-одатларининг йўқ бўлиб кетишига олиб келади, деган фикрда турдилар:

Шоира Содиқбекова: Мен ҳукуматнинг бу қарорига қаршиман. Чунки, "келин кўрди" ва "келин саломлар" куни кеча пайдо бўлган одатларимиз эмас. Бу ота-боболаримиздан қолган гўзал анъаналар. Лекин ҳозирги кунга келиб, ҳайит байрамларида "келин саломлар"нинг тақиқиланиши мана шу урф-одатларимизнинг секин-секин йўқ бўлиб кетишига олиб келади...

Дилдора: Бу ҳайитлар энди байрам эмас, баъзи оилаларга мотамдай бўлиб қолмоқда. Сабаби, жуда кўп исрофгарчиликлар бўляпти. Қўшним яқинда қиз чиқарганди. Ҳайитлиги учун қарз кўтаришига тўғри келди. Бу ҳайитми, бу хурсандчиликми? Ҳукумат бу нарсани бекорга тақиқлаб қўйгани йўқ, одамлар шароитга қараб иш тутмаяпти, ким ўзарга, ким ўзини кўрсатишга беллашяпти. Ўртада камбағал оилаларга қийин бўляпти...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:56 0:00
Бевосита линк



XS
SM
MD
LG