Линклар

logo-print
Хитойнинг ZTE ширкати 2012 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистонда смартфонлар ва планшетлар йиғишни бошлайди.

Бу ҳақда РИА новости агентлиги ZTE ширкати вакили сўзларига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган смартфонлар ва планшетлар техник имкониятлари, функциялари ва нархи бўйича фойдаланувчилар диққатини ўзига торта олади.

Лойиҳани амалга ошириш ушун ZTE компанияси Peng Sheng ширкати билан ҳамкорликда UZTE қўшма корхонасини ташкил этган.

Жорий йилнинг феврал ойида эса Ҳиндистоннинг “Olive Telecommunication” ширкати Ўзбекистоннинг “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси билан биргаликда CDMA стандартидаги смартфонларни ишлаб чиқариш бўйича шартномалар имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG