Линклар

logo-print
“Сэнди” бўрони АҚШнинг шимоли-шарқий соҳилига келиб урилди.

Айни дамда Ню Йорк ва Атлантик-Сити шаҳарларининг катта қисмларини сув босган, 1,5 миллион одам электрсиз қолган.

Миллий Бўрон Марказига кўра, қуруқликка келганда “Сэнди”нинг шашти бироз пасайган ва шу сабаб у энди бўрон тоифасига кирмайди. Шунга қарамасдан, шамол тезлиги соатига 135 километрни ташкил қилмоқда.

Довул АҚШ шарқий соҳилидаги одамлар зич яшаган ҳудудларга, жумладан, Вашингтон, Балтимор ва Филаделфия шаҳарларига келиши ҳам кутилмоқда.

Довул келтирган зиён миллиардларда ўлчаниши мумкин.

Табиий офат туфайли АҚШ президентлигига номзодлар Барак Обама ва Митт Ромни сайловолди кампаниясининг сўнгги босқичи доирасидаги ўз чиқишларининг бир қисмини бекор қилганлар.

АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG