Линклар

logo-print
Халқаро кузатувчилар якшанба куни Украинада бўлиб ўтган парламент сайловларига салбий баҳо берди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг қисқа муддатли кузатувчилар миссиясига кўра, шаффоф ўтмаган сайловлар Украинада олиб борилган демократик силжишларни “ортга қайтарди”.

Ташкилот амалдаги расмийларни сайлов натижаларига таъсир этиш учун маъмурий воситалардан фойдаланганликда айблади.

Халқаро кузатувчиларга кўра, сайловолди кампаниясида молиявий шаффофлик йўқ бўлиб, мамлакат ахборот воситаларида очиқ тарафкашлик кузатилган.

Айни дамда саналиб бўлган 82% овозлар натижаларига кўра, президент Виктор Януковичнинг Регионлар партияси 32% овоз билан пешқадамлик қилмоқда.

Қамоқда сақланаётган мухолифатчи Юлия Тимошенконинг “Баткившчина” партияси эса 24% овоз билан иккинчи ўринда бораяпти.

Коммунистлар партияси ҳозирча 14 фоиз овозга эга.

Юлия Тимошенко сайловлардаги қонунбузарликларга норозилик сифатида қамоқда очлик эълон қилди.
XS
SM
MD
LG