Линклар

logo-print
Каталониянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионел Мессига ўтган Евромавсумда энг кўп тўп киритгани учун “Олтин бутса” соврини топширилди.

2011-2012 йилги мавсумда 25 ёшли аргентиналик Месси Испания чемпионатида 50 та гол уришга муваффақ бўлган эди.

Эслатамиз, ушбу соврин Мессининг биринчи “Олтин бутса”си эмас. У 2010 йили ҳам Евромавсум тўпурарлари пешқадами бўлган эди.

Тақдимот маросимидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида Лионел Месси футболчилик фаолиятини “Барселона” таркибида якунлашни исташини айтди.
XS
SM
MD
LG