Линклар

Россиянинг Доғистон Республикасида масжид имоми номаълум қуролли шахслар томонидан отиб кетилди.

Aхборот агентлигининг хабар беришича, имом Калимулла Ибрагимов, укаси ва отаси сешанба куни эрталаб Дебрент шаҳрида машинада кетаётган пайтда номаълум шахслар уларга қарата ўт очган.

Ҳужум улар намоз ўқиш учун масжидга кетаётган пайтда амалга оширилган.

Шимолий Кавказда исломий давлат қуришни мақсад қилган жанггарилар амалга оширган ҳужумлардан ҳар йили ўнлаб одам нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG