Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:06

Мансур Тошматов Прагада қўшиқ куйлайди



Ўзбек эстрадасининг таниқли вакили¸ Ўзбекистон Xалқ артисти Мансур Тошматов Праганинг қадимий Бетлем ( Байт Лаҳм) ибодатхонасидаги xайрия тадбирида қўшиқ куйлайди.

29 ноябр куни ОИТСга қарши халқаро кураш кунида бўладиган Мансур Тошматов иштирокидаги бу тадбир “Биз ва қизил боғич” деб аталади.

Прагада кейинги 6 йил мобайнида ОИТСга қарши халқаро кураш кунига бағишлаб маҳаллий ва дунë эстрада хонандалари иштирокида ҳайрия тадбири ўтказади.

Тадбир мобайнида Мансур Тошматовнинг чехиялик машҳур қўшиқчилар билан дуэт айтиши ҳам кутилмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Мансур Тошматов бу концертда қўшиқ куйлаш учун жиддий ҳозирланаëтганини билдирди.

Олтин орфей қозонган ҳофиз

Таниқли мақом қўшиқлар устаси ва бастакор Ғанижон Тошматовнинг 58 яшар ўғли Мансур Тошматов отасидан фарқли тарзда замонавий поп қўшиқчилиги соҳасида муваффақият қозонди.

1978 йили Болгарияда ўтказилган “Олтин орфей” халқаро қўшиқ фестивалида Мансур Тошматовнинг юлдузи балқиди.

Совет Иттифоқи марказий телевиденияси олиб кўрсатган бу тадбирдаги Мансур Тошматовнинг чиқиши миллионлаб совет ëшлари эътиборини жалб қилди.

Ўша пайтда Москвадаги мусиқа қора бозорида АҚШда энди урф бўлаëтган поп мусиқачи Майкл Жексоннинг "Destiny" албоми қўлма-қўл эди.

Айни ўша пайтда Болгариядаги саҳнада қўшиқ айтаëтган Мансур Тошматовнинг соч турмаги¸ кийим- боши ва ўзини тутиши Майкл Жексонга менгзарди.

Ўша давр ëшлари шууридаги кайфиятга уйғун қўшиқлар куйлаган Мансур Тошматовнинг бир кечада юлдузга айланиш сабаби мунаққидлар назарида ҳофизнинг давр руҳини ҳис қила олгани билан боғлиқ.

Ўтган асрнинг 80- йилларида Ўзбекистондаги энг машҳур эстрада хонандаси бўлган Мансур Тошматов юлдузи кейинги пайтда хиралашгандай бўлди.

Озодлик билан суҳбатда Мансур Тошматов ëш ашулачиларга устозлик қилгани боис¸ хонандалик фаолияти бир оз сусайганини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG