Линклар

Афғонистонда хориж аскарлари ҳалок бўлди


Ҳелманд вилоятидаги НАТО аскари.

Ҳелманд вилоятидаги НАТО аскари.

Афғон полицияси формасидаги шахс НАТО етакчилигидаги коалиция кучларининг икки аскарини отиб ўлдирди.

НАТО расмийларига кўра, воқеа Афғонистон жанубида рўй бerган.

Халқаро кучлар бу ҳақда бошқа маълумот эълон қилмади.

Ҳелманд вилояти полицияси ходимига асосланиб Рейтерс ахборот агентлигининг билдиришича, ўлдирилган хорижлик аскарлар британиялик бўлган.

Афғонистон полициясига кўра, ҳозирда қотил қидирилмоқда.

Жорий йил бошидан бери Афғонистон хавфсизлик кучлари ходимлари ғарблик ҳамкасбларини ўққа тутгани оқибатида халқаро кучларнинг элликдан ортиқ аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG