Линклар

Қозоғистонда журналистлар учун ахлоқ кодекси жорий қилинди


Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги эътирозларга учраëтган “Журналистлар учун ахлоқ кодекси”ни жорий қилди.

Бу янгилик Қозоғистон Журналистлар иттифоқи ва Бош муҳаррирлар клубининг Остона шаҳридаги қўшма йиғилишида эълон қилинди.

Мазкур кодекснинг “журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг жамият ишончи ва ҳурматини қозонишда ёрдам бериши” айтилмоқда.

Кодекснинг кириш қисмида унга риоя қилмаганлар жиноий жавобгарликка тортилмаслиги билдирилган.

Қозоғистондаги мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари янги кодексни қоралаб, уни оммавий ахборот воситалари ва журналистларни цензура қилишнинг янги воситаси деб атади.

Вазирлик “Журналистлар учун ахлоқ кодекси”ни президент Нурсултон Назарбоев тавсиясига мувофиқ ишлаб чиққан.
XS
SM
MD
LG