Линклар

Афғонистонда президент сайлови 2014 йил апрелида ўтказилади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистонда навбатдаги президентлик сайлови 2014 йил 5 апрелда ўтказилади.

Буни Озодликка ўз исмини айтмасликни сўраган Афғонистон расмийси маълум қилди.

Афғонистонда навбатдаги президент сайлови муддатининг 31 октябр куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар 2014 йил охирига қадар Афғонистондан олиб чиқилиши режалангани боис¸ бўлажак президент сайлови Афғонистон учун муҳим аҳамиятга эга экани айтилмоқда.

Афғонистон конституциясига мувофиқ Ҳамид Карзай икки марта президент этиб сайлангани сабабли у сайловда иштирок эта олмайди.

АҚШ етакчилигидаги кучлар 2001 йилда Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдарганидан бери фақат Ҳамид Карзай мамлакат президенти этиб сайланган.
XS
SM
MD
LG