Линклар

Ню Жерси ва Ню Йорк штатлари “асосий фожиа зонаси” деб эълон қилинди


Ню Йорк шаҳрининг Квинз қисмидаги мавзелардан бири, 2012 йил 30 октябр.

Ню Йорк шаҳрининг Квинз қисмидаги мавзелардан бири, 2012 йил 30 октябр.

АҚШнинг шимол-шарқий ҳудудларига Sandy довули ёпирилганидан сўнг президент Барак Обама Ню Жерси ва Ню Йорк штатларини “аосий фожиа зонаси” деб эълон қилди.

Бу табиий офатдан энг кўп зарар кўрган минтақалар аҳолисига федерал жамғармадан маблағ ажратиш имконини беради.

Sandy АҚШнинг шимол-шарқий ҳудудларига ёпирилган энг йирик Атлантик довулдир.

АҚШ ва Канада ҳудудига довул етиб келганидан бери камида 20 одамнинг нобуд бўлгани хабар қилинди.

Кучли шамолда симлар узилиб кетгани оқибатида 7 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолган.

Ню Йорк шаҳридаги метро ва тунелларни кўпини сув босган. Электр станциялари портлашидан чиққан ёнғин натижасида элликка яқин уй ёниб кетган.
XS
SM
MD
LG