Линклар

АҚШ шарқий соҳилига келган “Сэнди” довулидан ўлганлар сони 40 кишига етди. 8 миллион уй хўжаликлари ва корхоналар электрсиз қолди.

Довулдан энг катта талафот кўрган шаҳарлардан бири Ню Йоркдир. У ерда душанба куни бошланган табиий офат оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ню Йорк транспорт инфраструктураси бутунлай ишламаяпти. Метро, поезд станциялари ва аэропортлар ёпиқ қолмоқда.

Бироқ, расмийларга кўра, Ню Йорк биржаси ва АҚШ федерал идоралари чоршанба кундан бошлаб очилиши мумкин.

Президент Барак Обама сайловолди кампаниясини тўхтатиб, чоршанба куни Ню Жерси штатида табиий офатдан жабр кўрганлар билан учрашишни режалаштирган.

АҚШда президентлик сайловлари келаси сешанба куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG