Линклар

logo-print
Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак Эрон ядровий қурол яратиш ҳаракатларидан қисман қайтгани ва шу сабаб ҳозирча ҳарбий тўқнашувлар олди олингани ҳақида маълум қилди.

Британиянинг “Daily Telegraph” нашрига интервю берган Исроил Мудофаа вазирига кўра, Теҳрон ёз ойларида ярим бойитилган уранининг учдан бир қисмини ноҳарбий мақсадларга йўналтирган.

Бу эса Эроннинг ядровий қурол яратиш ҳаракатларини секинлаштиради.

Бироқ, Эҳуд Баракка кўра, секинлашиш “саккиз ойдан ўн ойгача” чўзилиши мумкин.

"Шу сабабли 2013 йилнинг ёзида Эрон ва унинг ядровий дастурига қарши бўлган мамлакатлар, шу жумладан, Исроил ўртасида янги конфронтация вазияти пайдо бўлиш эҳтимоли катта", дейди вазир.

Эрон Исроил ва Ғарб давлатлари айбловларини рад этиб, ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG