Линклар

Сурия давлат телевидениеси Дамашқ шаҳри яқинида мамлакат ҳаво кучларининг генерали ўлдирилгани ҳақида маълум қилди.

Сешанба куни тарқатилган маълумотда пойтахт чеккасида “қуролланган террорчилар гуруҳи генерал Абдулла Маҳмуд ал-Холидини ўлдиргани” айтилади.

Бу президент Башар Ассад маъмурияти аъзоларига нисбатан уюштирилган ҳужумларнинг сўнггисидир.

Сешанба куни Дамашқ яқинидаги қочқинлар лагерида исёнчилар ва давлат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлгани айтилмоқда.

Айни дамда БМТ ва Араб лигаси тинчлик элчиси Лаҳдор Браҳимий Суриядаги нотинчликларга барҳам беришда Пекиндан кўмак сўраш учун Хитойга учиб келди.

Душанба куни Москвада Россия ҳукумати вакиллари билан ўтказилган учрашувда Браҳимий Суриядаги вазиятни “кундан кунга оғирлашаётгани”ни айтган.

Фаолларга кўра, 2011 йилнинг март ойида президент Ассад режимига қарши бошланган исёнларда шу кунгача 35 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG