Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:12

"Ўзбектуризм" туристларни кўпайтирмоқчи


Кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудидаги қадим шаҳарларни кўришга иштиëқмандлар кўп бўлиғига қарамай¸ мамлакатга кириб-чиқишнинг қийинлиги ва Ўзбекистоннинг полиция давлати экани¸ эҳтимолий сайëҳларни чўчитмоқда.
Кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудидаги қадим шаҳарларни кўришга иштиëқмандлар кўп бўлиғига қарамай¸ мамлакатга кириб-чиқишнинг қийинлиги ва Ўзбекистоннинг полиция давлати экани¸ эҳтимолий сайëҳларни чўчитмоқда.
“Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг янги тайинланган раиси Фаррух Ризаевнинг ярмарка очилишига бағишланган матбуот анжуманида журналистларга айтишича, ярмаркада мамлакат сайёҳлик истиқболларини акс эттирувчи махсус стендлар ташкил қилинган.

Бу стендларда Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистон сингари сайёҳлик марказлари, Зомин қўриқхонаси тасвирланган. Шунингдек, “Шарқ бозори”, “Ҳунармандлар шаҳри” кўргазмалари ҳам тақдим этилиб, миллий ошхона учун алоҳида бўлим ажратилган.

Ярмаркада Ҳиндистон, Индонезия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Россия, Словения, Чехия, Франция, Корея республикаси ва бошқа давлатлардан сайёҳлик компаниялари иштирок этмоқда.



“Ўзбектуризм” миллий компаниясининг Қашқадарё вилояти бўлими мутахассиси Сардор Нормуродовнинг Озодликка айтишича, бундай ярмаркалар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта ёрдам беради:

- Биласизми, сайёҳларни кўпроқ қизиқтиргани тарихий обидалар, афсуски шу билан чекланиб қолаяпмиз, яъни сайёҳлар кўпроқ тарихий обидаларни кўргани келишади. Бироқ мен Ўзбекистонда туризмни кўпроқ тоғли ҳудудларда ривожлантиришга эътибор қаратилишини истардим. Ўзбекистоннинг тоғ ҳудудларида сўлим жойлар жуда ҳам кўп. Албатта, бунинг ҳаммаси маблағга боғлиқ. Банкларимиз камроқ фоизли кредитлар беришса эди, бундай туризмлар учун инфратузилмаларни яратса бўларди, 2013-2016 йилларга мўлжалланган давлат дастури бўйича банкларга шундай топшириқ берилган¸ дейди мутахассис Сардор Нормуродов.

Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мумкин бўлган тарихий шаҳарлар ва обидалар, ҳордиқ чиқаришга қулай бўлган тоғли ҳудудлар кўп бўлишига қарамай, сайёҳлар оқимининг жуда камлиги кузатилади.

Тошкентлик иқтисодчи Миркомил Тошкандий фикрича, Ўзбекистонда туризмни кўплаб хорижий валюта олиб келадиган даромадли соҳага айлантириш мумкин, бироқ бунга бир қанча сабаблар монелик қилади:

- Биринчидан, Ўзбекистонда сайёҳлар учун инфратуструктура ривожланмаган, яъни сайёҳларга хизмат қиладиган ташкилот ва фирмалар ҳали-ҳануз стандартларга жавоб бермайди. Иккинчидан, Ўзбекистонга кириб-чиқиш, чегара, божхона хизматлари жуда ҳам бюрократлашгани ва кўча-кўйда милиция ходимларининг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам, сайёҳларни чўчитиб қўйган. Учинчидан, Ўзбекистонда валютанинг эркин конвертацияси йўқ. Пластик карточкалардаги пуллари билан келган туристлар, пулларини қора бозор курсидан анча паст давлат курсида конвертация қилишга мажбур бўладилар, бу омиллар туристлар оқимини ўз-ўзидан камайтиради, дейди Миркомил Тошкандий.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси ҳам сўнгги йилларда турғун раисга ëлчимаяпти. Сўнгги тўрт йилда бу компанияда уч марта раис алмашди.

Шу йилнинг март ойида "Ўзбектуризм" Миллий компанияси раиси Рустам Мирзаев валютага оид жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Ўзбектуризм”нинг аввалги раиси Зоҳид Ҳакимов бундан икки йил олдин мансаб ваколатини ошириш ва мамлакатга катта миқдордаги иқтисодий зарар етказиш айби билан озодликдан маҳрум этилган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG