Линклар

"Сэнди" довули боис АҚШ ва Канададаги кўпгина аэропортлар ёпилди. Ҳар икки мамлакатга учадиган 18 минг рейс бекор қилинди.

Ню-Йорк, Балтимор, Нюарк, Вашингтон, Бостон, Филаделфия ва бошқа шаҳарларга 14 мингдан ортиқ рейслар тўхтатилди.

Мутаҳассислар ҳаво қатновини тўлалигича тиклаш бир қанча кунни олишини башорат қилмоқда.

Ҳозирда Ню Йорк шаҳрининг учта асосий аэропорти ёпилган. Бугун кечга яқин Жон Кеннеди аэрпорти қисман очилиши айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, "Сэнди" тўфони Америка иқтисодига 10 миллиарддан 20 миллиардгача зарар келтирган.
XS
SM
MD
LG