Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:09

Sandy довули қурбонлари сони ортмоқда


Довулдан асосан Нью Йорк, Нью Жерси, Мэриленд, Пенсилвания ва Коннектикут штатлари катта зарар кўрди.

Табиий офат қурбонлари Америка ва Канадада камида 40 кишига етди. Sandy довули оқибатида биргина Ню Йорк шаҳрининг ўзида камида 18 одам нобуд бўлди.

Нью Йорк, Нью Жерси, Мэриленд, Пенсилвания ва Коннектикут штатларида миллионлаб одам электрсиз қолди. Мазкур штатлардаги кўпгина шаҳарлар, айниқса¸ Ню Йорк шаҳри инфротузилмасига жиддий шикаст етди.

Тўрт метр баландликдаги тўлқин Ню Йоркнинг Манҳэттан марказигача етиб, шаҳарнинг бу қисмидаги саккизта ер ости йўлини сув босди. Жамоат траспорти қатнови бутунлай тўхтаб қолди.

Sandy довули қурбонлари сони ортмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00


Ню Йорк ҳокими Майкл Блумберг шаҳарда метро қатнови қачон тикланишини аниқ айта олмаслигини билдирди.

Мутахассислар шаҳар ер ости йўлларини қуритиш ва шикастланган электр тармоғини таъмирлаш ишлари камида тўрт кун вақт олишини айтишмоқда.

Супердовул боис АҚШ ва Канададаги кўпгина аэропортлар қўналғаларини сув босгани боис ҳар икки мамлакатга учадиган 18 минг рейс бекор қилинди.

Ню-Йорк, Балтимор, Нюарк, Вашингтон, Бостон, Филаделфия ва бошқа шаҳарларга 14 мингдан ортиқ рейслар тўхтатилди.

Мутахассислар ҳаво қатновини тўлалигича тиклаш бир қанча кун олишини башорат қилмоқда. Ҳозирда Ню Йорк шаҳрининг учта асосий аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Айни пайтда¸ чоршанба кечга яқин дунëнинг энг серқатнов аэропорти бўлган Ню Йоркдаги Жон Кеннеди аэрпортининг қисман очилиши айтилмоқда.

Иқтидордаги президент Барак Обама довул оқибатларини бартараф этиш билан бандлиги боис¸ белгиланган сайловолди учрашувларини бекор қилди.

Айни пайтда унинг республикачи рақиби Митт Ромни Флоридада сайловолди кампаниясини давом эттиришга киришди.
XS
SM
MD
LG