Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Гулнора Каримова ўз коллекциясини Хитойда тақдим этмоқда


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Хитойда Merсedes-Benz China Fashion Week мода ҳафталиги доирасида ўзининг Guli брэнди коллекциясини намойиш этди.

Пекин шаҳрида бўлаётган мода ҳафталигида Guli брэнди остида тайёрланган лисболар, аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган атир-упалар тақдим этилди.

Guli бренди остидаги кийимлари билан Гулнора Каримова 2010 йил сентябридаги Ню Йорк Модалар кўргазмасида ҳам иштирок этганди. Бироқ, Ню Йоркдаги тадбирда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, болалар меҳнатидан воз кечилмаётганига жаҳон оммавий ахборот воситаларининг эътиборини қаратишга муваффақ бўлгандилар.

Норозиликлар ортидан Каримова хоним Ню Йоркдаги Merсedes-Benz мода ҳафталигидаги томошасини Cipriani ресторанига кўчиришга мажбур бўлганди.
XS
SM
MD
LG