Линклар

Британиянинг Legatum таҳлил маркази эълон қилган фаровонлик индексида Ўзбекистон 64-ўринда.

Дунё мамлакатларидаги фаровон турмуш даражаси бўйича тузиладиган ушбу рўйхатда ҳар доимгидек Скандинавия мамлакатлари етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистондан кейинги ўринларда Россия (66), Украина (71), Молдова (84), Қирғизистон (88), Грузия (93), Озарбайжон (94) ва Арманистон (98) республикалари қайд этилган.

Бу йил АҚШ биринчи марта фаровонлик индексида юқори ўнталикка кира олмади. Қўшма Штатлар рейтингда 12-ўрин билан чекланди.

Рейтингнинг энг пастки қаторларидан эса Покистон (132) ва Афғонистон (140) ўрин олди.
XS
SM
MD
LG