Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:45

Тошкентдаги Юнусобод эски-туски бозори ёпилди


Тошкентдаги Юнусобод мавзесидаги эски-туски бозори ёпилди.

11-кварталда жойлашган ушбу бозор уч-тўрт йилдан буён мавжуд ва асосан нафақахўрлар бу бозордан тирикчилик қилиб келаётган эди.

Бир неча кун аввал учта машинада милиция келиб савдони тақиқлаган, савдогарларни тарқатиб юборган.

Аввалроқ, Тошкентдаги халқ орасида Тезиковка номини олган эски-туски бозори ёпилган эди.

Эндиликда Тошкентнинг Янгиобод мавзейида фақат битта легал эски-туски бозори қолган.
XS
SM
MD
LG