Линклар

logo-print

Қозоғистонда мухожирларнинг савдо-сотиқ билан шуғулланиши тақиқланади


Қозоғистонда келаси йилдан бошлаб кучга кириши кутилаётган қонунга мувофиқ мамлакатга мавсумий ишлаш учун келадиган муҳожирларга майда тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланади.

Жумладан, меҳнат мухожирларининг савдо-сотиқ билан шуғулланишлари маън этилади.

Қозоғистон энг кўп ўзбек меҳнат мухожири йўл олаётган Россиядан кейин турадиган иккинчи мамлакат саналади.

Қозоғистонда жорий этилаётган ушбу тақиқ бу мамлакатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келтириб сотаётган ўзбекистонлик муҳожирларни анча қийин аҳволда қолдириши мумкин.
XS
SM
MD
LG