Линклар

Тошкентда АҚШ Давлат департаменти дастури бўйича 1,3 миллион долларлик тиббий гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Medical Teams International нодавлат ташкилоти ва АҚШ Давлат департаменти дастури томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига учта 40 футлик контейнерларда тиббий жиҳозлар ва материаллар топширилди.

Ушбу ёрдам АҚШ Давлат департаменти ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тузилган келишувга биноан етказилди. Келишувга мувофиқ жорий йил охиригача АҚШдан яна учта контейнерда гуманитар ёрдам олиб келинади.
XS
SM
MD
LG