Линклар

logo-print
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ олимлари томонидан ғўзапоядан биоёқилғи олиш технологияси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. БУ ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу янгиликнинг афзаллиги – унда чиқитсиз технология қўлланилган, яъни ғўзапояни вакуумда қиздириш орқали 100 килограмм ғўзапоядан 20 фоиз кўмир, 30 фоиз табиий газ, 50 фоиз суюқ ёнилғи олинмоқда.

Бундан ташқари, олимлар томонидан ишлаб чиқилган мазкур технология асосида кунгабоқар, оқбош, шўра каби ўсимликлардан ҳам биоёқилғи олиш мумкинлиги ўз тасдиғини топди.
XS
SM
MD
LG