Линклар

Бангладешнинг Бенгал бўғозида кема ағдарилиши оқибатида 120 одам бедарак кетгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларда айтилишича, мазкур кема йўловчиларининг асосий қисми мянмалик қочқинлар бўлган. Маҳаллий балиқчилар ағдарилган кеманинг фақат 13 йўловчисини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.

Кема бортида асосан Мянмадаги рахиня миллатига мансуб мусулмон қочқинлар бўлган. Мянма ғарбидаги Рахин штатида мусулмонлар ва буддистлар ўртасида давом этаётган зўравонликлар оқибатида Мянмани сўнгги бир ҳафта ичида 20 минг одам ташлаб чиқиб кетган.
XS
SM
MD
LG