Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни “Сэнди” довулидан зарар кўрганлар билан учрашиш ва зарар миқдорини ўрганиш мақсадида Ню Жерси штатига борди.

Табиий офат туфайли Обама ўз сайловолди кампаниясини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди. “Сэнди” бўрони оқибатида 63 кишининг ҳалок бўлгани, миллионлаб хонадонлар зарар кўргани айтилмоқда.

Ню Йоркда довул туфайли ёпилиб қолган Жон Кеннеди ва Ню Йорк Либерти аэропортлари очилди. Шаҳарнинг учунчи муҳим аэропорти ҳисобланган “Ла Гуардиа” ва метро ҳозирча ишга тушгани йўқ.

“Сэнди” бўрони туфайли АҚШ, Канада ва бошқа давлатлар аэропортларида 18 мингта рейс бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG