Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:24

Қозоғистон муҳожирларни савдо ва бизнесдан ҳайдамоқчи


Олмаота марказидаги "Яшил бозор"да хўлу қуруқ меваларни сотувчи кишиларнинг аксарияти ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирлардир.
Олмаота марказидаги "Яшил бозор"да хўлу қуруқ меваларни сотувчи кишиларнинг аксарияти ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирлардир.

Қозоғистонда 2013 йил январидан бошлаб чет эл фуқароларининг савдо-сотиқ ва тадбиркорлик билан шуғулланиши тақиқланади. Бу қарорнинг Қозоғистон бозорларида савдо қилаëтган ўзбекистонлик муҳожирлар учун жиддий зарба экани айтилмоқда.

Тошкентлик 51 ёшли Саидазим ака Олмаота бозорида қуруқ мева - ëнғоқ, майиз, туршак кабиларни сотади.

Саидазим аканинг укаси Саидқосим эса Олмаотанинг Барахолка бозорида кичкина ошхона соҳиби.

Саидазим аканинг жияни, 45 ёшли Маҳмуджон эса Жамбул вилоятида киракашлик қилади.

Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари бўлган бу қариндошларнинг Қозоғистондаги тадбиркорлик фаолияти тақиқ остига тушади.



Янги тартиб-қоидага кўра, меҳнат муҳожирлари чакана савдо ва майда тадбиркорлик соҳасида ишлаши мумкин эмас.

Қозоғистонлик таҳлилчи Дўсим Сатпаевнинг айтишича, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, қурилиш, баққоллик ва савдо соҳаларида асосан Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритади:

- Расмий маълумотларда Қозоғистонда ишлаëтган ўзбекистонлик фуқароларнинг 50 минг атрофида экани айтилади. Аммо нолегал миграция кўламини ҳисобга олсак, бу рақам анча катта, дейди таҳлилчи.

Суҳбатдошга кўра, ўзбекистонлик мигрантлар учун Қозоғистон Россия ва Кореядан кейин энг жазибадор ўлка ҳисобланади.

Мамлакатнинг яқинлиги, тил, дин ва урф-одатлар муштараклиги боис ҳар йили ўзбекистонлик мигрантларнинг Қозоғистонга келиши кўпайиб бораëтгани айтилади.

"Қозоғистон меҳнат муҳожирлари оқимини чеклаши унинг Россия¸ Беларус давлатлари билан биргаликда тузган Божхона иттифоқи низоми билан боғлиқ" дер экан қозоғистонлик таҳлилчи Дўсим Сатпаев бу амалиëтнинг фойдадан кўра зарари кўп бўлишига эътибор қаратди:

- Қозоғистоннинг суръат билан ривожланаëтган иқтисодиëти мигрант ишчиларга муҳтож. Бу ишчилар қозоқлар ишламайдиган соҳалардаги бўшлиқни тўдирмоқда. Бу соҳани бўш қолиши иқтисодга катта зарба беради¸ дейди тахлилчи.

Қонунни айланиб ўтамиз

Ўзбекистондан келиб Қозоғистонда ишлаëтган Маҳмуджон ака ўз таниш-билишларига суянган ҳолда тадбиркорлик фаолияти давом этишига ишонади:

- Қонун ҳамма вақт ҳам ишлайвермайди. Уни айланиб ўтса бўлади. Албатта воситачилар кўпаяди. Ҳозир топаëтганим бир бурда ноннинг бир тишламини яна бир одамга беришга тўғри келади. Оқибатда биз кўрсатаëтган хизмат бироз қимматлайди. Лекин фаолиятимиз тўхтамайди. Чунки суянчиқларимиз бор, дейди Маҳмуджон ака.

Чет эллик мигрантлар фаолиятини чеклаш амаллари 2013 йил январидан бошланади.

Қозоғистон Солиқ қўмитаси мулозимлари Озодлик билан суҳбатда янги қоидалар ҳақидаги билгиларни маҳаллий бозорларда тарқатганини айтди.

Қозоғистондаги минглаб ўзбек меҳнат муҳожирларидан бири бўлган Маҳмуджон ака ва унинг қариндошлари бу чекловлардан ҳалигача бехабар эканини айтишди.

Қозоқ мулозимлари эса: "Қонунни билмаслик жавобгарликдан соқит қилмайди", деган гапни айтишмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG