Линклар

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова Москва марказида жойлашган нарҳи 10 миллион долларга баҳоланаётган ҳашаматли квартирасидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Россия матбуотида хабарлар пайдо бўлди. Гулнора Каримова 2003 йилда Россия пойтахтида “Фрунзенская” метро бекатига яқин жойда майдони 420 кв.метрга тенг хонадонни сотиб олганди.

Ўшанда бундай хонадоннинг бир квадрат метри 5 минг долларга тенг эди. Ҳозир бўлса, “Камелот”даги кўчмас мулкнинг бир квадрат метри 750 минг рублга (24.000$) тенг.

Россия Давлат Думасидаги манбаъга кўра, ҳозирда Гулнора Каримованинг ушбу квартираси ҳибсга олинган. Бу МТС можароси билан боғлиқлиги таҳмин қилинмоқда.

Жорий йилнинг сентябр ойида Россия ИИВ тергов департаменти Ўзбекистонда россиялик инвесторларнинг ва хусусан, МТС ширкатига қарашли “Ўздунробита” хусусий корхонасининг ҳуқуқлари бузилишлари муносабати билан жиноий иш очганди.

Россия Давалат Думасининг мулк масалалари бўйича қўмитаси 18 октябр куни МТСнинг Ўзбекистондаги муаммоларини муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG