Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:33

Далолатномалар бундан буён лотин ҳарфларида ёзилади


Адлия вазирининг буйруғи билан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг янги шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар тасдиқланди.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдиришнинг янги қоидаларга кўра, бундан буён далолатнома ёзувлари олдингидай давлат тилида, фақат лотинча ҳарфлар билан ёзилади.

Бунда ёзувлар ҳаво ранг пастали шарикли ручкада киритилиши шарт, дея хабар беради Norma.uz.

Шу пайтгача туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларидан фарқли ўлароқ янги шакллар икки тилда ўзбек (лотин графикаси) ва рус тилларида расмийлаштирилади.

Олдин улар фақат давлат тилида – ўзбек тилида (кирилл графикаси) ёзиларди.

Янги қоидалар 2012 йил 2 ноябрдан кучга киради.
XS
SM
MD
LG