Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:10

Ўзбек олимлари ғўзапоядан биоёқилғи олиш йўлини ўйлаб топишди



Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ олимлари ғўзапоядан биоёқилғи олиш технологиясини ишлаб чиққанлар.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг расмий УзА агентлиги хабар берди. Институт профессорлари Раҳим Раббимов ва Ғулом Узоқов бошчилигида амалга оширилган бу лойиҳа Муборак “Иссиқлик электр маркази” очиқ акциядорлик жамиятида муваффақиятли синовдан ўтказилиб, дастлабки маҳсулот олинган.

Ушбу янгиликнинг афзаллиги – унда чиқитсиз технология қўлланилган, яъни ғўзапояни вакуумда қиздириш орқали 100 килограмм ғўзапоядан 20 фоиз кўмир, 30 фоиз табиий газ, 50 фоиз суюқ ёнилғи олинмоқда.

Ҳар йили қишда Ўзбекистон аҳолиси газ тақчиллигидан азият чекади.
XS
SM
MD
LG