Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:06

АҚШда “Сэнди” бўрони қурбонлари сони 72 кишига етди


U
U
АҚШда “Сэнди” бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 кишига етди. Миллионлаб хонадонлар зарар кўрди.

Бугун Ню Йорк метросида транспорт қатнови қисман йўлга қўйилди. Шаҳарнинг учта аэропорти ҳам очилди.

АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни “Сэнди” довулидан зарар кўрганлар билан учрашиш ва зарар миқдорини ўрганиш мақсадида Ню Жерси штатига борди.
Табиий офат туфайли Обама ўз сайловолди кампаниясини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди.

Тўфон Америкага келтирган зарарни қоплаш учун 40 миллиард доллар керак бўлиши айтилмоқда.

Бироқ бу 2005 йилдаги "Катрина" тўфони зараридан анча кам бўлиб, АҚШ ҳукумати 100 миллиард доллар сарфлашига тўғри келган эди.
XS
SM
MD
LG