Линклар

logo-print
Ўзбекистонга сафар қилган Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича вакили Антье Леендертсе Тошкентда бир гуруҳ фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашиб, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини мухокама этди.

31 октябр куни Тошкентдаги Германия элчихонасида бўлган учрашувда Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси раҳбари Елена Урлаева ҳамда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари мустақил жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси Ўктам Пардаевлар иштирок этишди.

Фаоллар Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнат ва болалар ҳуқуқлари, сиёсий маҳбуслар ҳамда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида гапирдилар ва немис делегацияси вакиллари саволларига жавоб бердилар.

Бир кун аввал Леендертсе бошлиқ Германия ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги бўйича сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдагисини ўтказишди.

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласи учрашувда мухокама этилди.

Ҳозирда Ўзбекистонда немис капиталига очилган 116та қўшма корхона ишлаб турибди.
XS
SM
MD
LG