Линклар

Россия президентининг матбуот вакили Дмитрий Песков Владимир Путин бел оғриғидан азият чекаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, аммо жарроҳлик амалиётига зарурат бўлиши мумкинлиги ҳақида матбуотда тарқалган гап-сўзларни рад этди.

Песков Путиннинг пайи чўзилгани, бироқ бу президентнинг иш жадвалига халақит бермаслигини айтди.

Аввалроқ матбуотда Путин сентябр ойида моторли делтапланда учиб турналар тўдасини жанубга кузатиб юбориш пайти ерга қаттиқроқ қўнгани оқибатида белини шикастлагани ҳақида хабар тарқалганди.

Песков буни рад этиб, Путин бел оғриғини аввалроқ спорт машғулоти пайти орттирганини айтди.
XS
SM
MD
LG