Линклар

Наманганда автомобилар учун газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди


Намангандаги “Махсусметаллсаноат” масъулияти чекланган жамиятида Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб автомобиллар учун юқори босимли газ баллонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган мазкур лойиҳага асосан, биргина жорий йилнинг охирига қадар 32 минг дона ёки 9,2 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Айни чоғда 2,3 миллиард сўм инвестиция ҳисобига ўрнатилган технологик линия қувватларини ўзлаштириш давом эттирилмоқда. Янгилик тўлиқ жорий қилиниши билан корхонада 55 кишининг бандлиги таъминланади
XS
SM
MD
LG