Линклар

"Сэнди" АҚШга 50 миллиард доллар зарар етказди


АҚШда ёнилғи толиш учун навбат.

АҚШда ёнилғи толиш учун навбат.

Бир неча кун олдин содир бўлган “Сэнди” довулидан сўнг АҚШнинг шимоилй қирғоқларида, жумладан, Ню Йоркда юз минглаб одамлар электр таъминотисиз қолмоқда.

Зарар кўрган ҳудудларда Миллий Гвардия кўмагида қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ ва Канадада довулдан ҳалок бўлганлар рўйхати 90 кишидан ошган. Ню Йоркда 40 киши ҳалок бўлган.

Ню Йоркда метро қайта ишга тушди, бироқ бензин тақчилиллиги пайдо бўлди. БМТнинг биноси ҳам катта зиён кўрган.

“Сэнди” довули оқибатида АҚШга келтирилган зарарнинг умумий миқдори 50 миллард долларга тенг деб баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG