Линклар

Украина собиқ Бош вазири АҚШ қамоғидан чиқди


Павло Лазаренко ўз партиядоши Юлия Тимошенко билан. 1997 йил.

Павло Лазаренко ўз партиядоши Юлия Тимошенко билан. 1997 йил.

Украина собиқ Бош вазири Павло Лазаренко АҚШ қамоғидан озод этилди.

Қатор иқтисодий жиноятларда айбланган Лазаренко Калифорниядаги федерал қамоқхонада 8 йиллик жазони ўтаб¸ сешанба куни озодликка чиқарилган.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Лазаренко озодликка чиқарилиши билан уни АҚШ Иммиграция хизмати ходимлари томонидан тегишли виза йўқлиги асосида ҳибсга олинган.

1996-97 йилларда Украина Бош вазири бўлиб ишлаган Лазаренко 1999 йилда АҚШга қочиб борган эди. Аммо 2004 йилда Америка суди уни пул ювиш¸ хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва товламачиликда айбдор деб топган эди.

Ҳозирда Украинада қамоқ жазосини ўтаëтган яна бир собиқ Бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин иттифоқчиларидан бири деб қараладиган Лазаренко Киев ҳукумати томонидан пул ювиш ва қатор сиëсий қотилликларда айбланмоқда.

Лазаренко адвокати¸ ўз мижози Украина қайтса¸ унинг ҳаëти жиддий таҳдид остида қолажагини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG