Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Яна тадбиркорни талашаяпти


Тошкентдаги ҳашаматли "Бунëдкор" стадиони ҳам¸ айрим Озодлик манбалари таъкидича¸ тадбиркорларни талаш ва давлат хизматчиларини мажбуран ишлатиш эвазига қуриб топширилган.
Тошкентдаги ҳашаматли "Бунëдкор" стадиони ҳам¸ айрим Озодлик манбалари таъкидича¸ тадбиркорларни талаш ва давлат хизматчиларини мажбуран ишлатиш эвазига қуриб топширилган.

Озодликка сим қоққан хусусий тадбиркорга кўра¸ айни кунларда маҳаллий ҳокимиятлар тадбиркорларни "Болалар спортини ривожлантириш фонди"га 5 миллион сўм ўтказишга мажбурлаяпти.

“Ҳокимият тадбиркорларга “груз” қиляпти”,

дейди Навоий шаҳрида тадбиркорлик қилаётган, исми сир қолишини сўраган суҳбатдош.

Унинг айтишича, маҳаллий ҳокимият тадбиркорларга “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси учун” 5 миллион сўмдан пул ўтказиб беришни шарт қилиб қўйган.

- Муаммомиз бундай бўлаяптида. Давлат рэкети бўлаяптида.

Озодлик: Қанақа шаклда?

- Болалар спортини ривожлантириш фондига мажбурлаб пул кўчитираяпти 5 миллион сўм. Ҳар чоракда келади. Солиқчи келади, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:15 0:00
Бевосита линк


“300 тонна пахта ёниб кетди, халқ бу камчиликни тўлдириш учун ҳали ҳам пахтада”,

дейди Жиззах вилоятининг Жиззах туманидаги Учтепа пахта қабул қилиш пунктида ишлаётган тингловчи.

- Қисқаси, ҳозир Учтепа заводи борку Жиззахда, ана шу ерда 7-октябр куни ишкал бўлган куйиб кетган. Шу масала бўйича пахтани ҳозир орқага чўздириб, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:00 0:00
Бевосита линк


“50 килограмм пахта териб келмасанг, болангга нафақа йўқ”

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси болалар нафақаси оладиган оналарга шундай шарт қўйган. Ҳам маҳалла оқсоқоли, ҳам фермер бўлган раис сентябр ойи учун 16 ёшгача бўлган болаларнинг нафақасини ҳам бермаганидан шикоят қилди, бу суҳбатдош.

- Болалар нафақаси борку, сентябр ойи учун берилмадида. Бу ерда ҳозир шундай гап бўлаяптики, пахтагами нимага ишлатиб юборган деган ҳар хил миш-мишлар юрибди. Лекин, кеча бир-икки кун бўлди ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG