Линклар

Медведев Pussy Riot аъзолари озод қилиниши керак деган фикрда


Мария Алëхина ва Надежда Толоконникова.

Мария Алëхина ва Надежда Толоконникова.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Pussy Riot панк гуруҳининг қамоқда қолаëтган икки аъзоси озод этилиши кераклигини билдирди.

“Мен бу гуруҳ ҳатти-ҳаракатларига қўшилмайман¸ аммо Мария Алëхина ва Надежда Толоконникова қамоқда керагича ўтириб бўлди”¸ дея баëнот берди собиқ президент¸ иқтидордаги Бош вазир жумладан.

Москвадаги энг йирик провослав черковида Путинга қарши ўтказган акцияси учун хулиганликда айбланган бу иккала қиз ҳозирда икки йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Pussy Riot аъзоларининг бундай жазоланиши халқаро майдонда жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда.

Танқидчилар¸ санъаткор қизларни норозилик акцияси учун жазоланиши Путин мухолифлари овозини ўчириш кампаниясининг бир қисми эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG