Линклар

logo-print

Иванишвили Саакашвилини президент саройидан кўчирмоқчи


Тбилисидаги президент саройи.

Тбилисидаги президент саройи.

Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили Михаил Саакашвилини президентлик саройидан чиқармоқчи.

Бугун журналистлар билан учрашган янги Бош вазир президент саройи ҳукуматга жуда қимматга тушаëтгани ва ҳозирги шароитда президентнинг камтарроқ бинога кўчиб ўтиши лозимлигини билдирди.

Бош вазирга кўра¸ биргина электр энергиясининг ўзи давлат бюджетига йилига ярим миллион доллардан кўпроққа тушаëтган бу саройни ушлаб тургандан кўра¸ унга сарфланаëтган пулларни мамлакатдаги қочқинлар ва камбағалларга сарфлаш ўринли бўлади.

Бош вазир президент Саакашвили ва унинг маъмуриятига Тбилисидаги Давлат канцелярияси биносига кўчиб ўтишни таклиф қилди.
XS
SM
MD
LG