Линклар

logo-print

АҚШда янги иш ўринлари сони кўпаймоқда


Барак Обама мамлакатда янада кўпроқ янги иш ўрни яратишга ваъда бермоқда.

Барак Обама мамлакатда янада кўпроқ янги иш ўрни яратишга ваъда бермоқда.


АҚШ иқтисоди октябр ойида 171,000 янги иш ўрни яратди ва бу таҳлилчилари кутганидан анча кўпдир.

Мамлакатдаги ишсизлик даражаси сентябр ойидаги кўрсаткичга нисбатан 0¸1 фоизга ошган¸ аммо мутахассислар бу ошишнинг кўпроқ одам иш қидира бошлагани ифодаси сифатида талқин этмоқдалар.

АҚШ иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланиб бораëтганини кўрсатувчи бу рақамларнинг сайловолди учрашувларини якунлаëтган Барак Обама позициясини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

АҚШ шарқий соҳилига ëпирилган кучли довул оқибатларини бартараф этиш мақсадида сайловолди кампаниясини тўрт кунга тўхтатиб қўйган Обама 6 ноябр кунги сайлов арафасида овоз берувчиларни ўз иқтисодий сиëсати самара бера бошлаганига ишонтиришга уринмоқда.

Мамлакатда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўров натижалари¸ Барак Обама ва Митт Ромни ўртасидаги рақобат жуда яқин экани¸ аммо Обаманинг қайта сайланиш имкони кучли эканини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG