Линклар

logo-print

Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муз тоғлари эриши керак


2012 йил, 1 сентябрь. Туркиядаги Ўзбекистон консулхонаси олдида пикет.

2012 йил, 1 сентябрь. Туркиядаги Ўзбекистон консулхонаси олдида пикет.

Қурултой дастурининг навбатдаги сонида иштирок этганларнинг фикри мана шундай бўлди. Қурултой эшиттиришида Туркий халқлар евросиё федерацияси Бош котиби Исмоил Чингиз, тошкентлик таҳлилчилар Малик Абдураззақов ва Камрон Алиев иштирок этди,

Қурултой эшиттириши қатнашчиларининг фикри ана шундай бўлди.


Туркия Маданият вазири Эртўғрул Гуной Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юмшаëтганига ишорат каби кўринди.

Қурултойда иштирок қилган Туркий халқлар Евроосиë федерацияси Бош котиби Исмоил Чингиз Маданият вазири Эртўғрил Гунойнинг Ўзбекистонга ташрифидан қувонганини айтди:

- Агар эсласангиз, олдинги суҳбатларимизда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муносабатларнинг бундан кейин ривожланиши кераклигини айтган эдик. Менинг тушунишимча, ҳозир Адолат ва Тараққиëт партияси секин-саекин Ўрта Осиë томон одимларини ота бошлади. Эртўғрул Гунойнинг Ўзбекистонга боришига мен шундай тавсиф беришни истайман. Яхши ниятга йўйишни истайман. Чунки ким нима деса десин Ўрта Осиë деган жойда энг аҳамиятли мамлакат бу Ўзбекистон. Маданий қадриятлари билан, аҳолиси билан, мероси билан умуман ҳамма нарсаси билан. Жуда ҳам муҳим стратегик нуқтада бўлган Ўзбекистон билан Туркия ўртаидаги муносабатларнинг олдинга силжиши фақат Туркия ëки ўзбекистон манфаатига эмас айни пайтда бутун Евроосиë ҳудудининг манфаати учун¸ деди Исмоил Чингиз.



1992 йили Туркия Ташқи ишлари вазирлигида ишлаган ва ўша пайтда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари қурилишида фаол иштирок этган Исмоил Чингизнинг ўзи ҳам Ўзбекистон тарафидан исталмаган шахс деб эълон қилинган.

1992 йили Тошкентдаги мол-мулки мусодара қилиниб¸ бир кунда Ўзбекистондан қувилган Исмоил Чингиз Ўзбекистон билан алоқалар яхшиланишидан умид қилади:

-Ҳа, сиз айтганингиздан шахсан ўзим, оилам жуда кўп азоб чекдик. Бизга ўзимиз истамаган муомалалар қилинди. Айни пайтда ҳам алоқаларимиз у қадар яхши эмас. турк ишбилармонларининг аҳволи ҳам маълум. сизнинг радио орқали эшитаяпмиз, бундан кўнглимиз оғрияапти. Лекин буларга қарамасдан Ўзбекистон билан Туркия қўлни қўлга бериш, елкани елкага қўйиш мажбуриятида. Агар икки давлат елкани елкага қўйса, кучларини бирлаштирса, буюк бир Туркистон туғилади деб бу масалага катта аҳамият берамиз деди Исмойил Чингиз Қурултой эшиттириши мобайнида.

Эшиттиришда Тошкентлик таҳлилчилар Малик Абдураззақов¸ Комрон Алиев иштирок этди.

Шунингдек Ўзбекистондан Туркияга ўқишга юборилган ва сиëсий сабаблар боис ортига қайта олмасдан АҚШда истиқомат қилаëтган Баҳодир Файз ва Туркиядаги 30 дан зиëд ташкилотни бирлаштирган “Озод Ўзбекистон дўстлари” ташкилоти фаоли 43 яшар Олимжон Чотқол ҳам дастурда қатнашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG