Линклар

logo-print
Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Новосибирск – Фарғона– Новосибирск йўналиши бўйича авиақатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳафтасига бир марта – сешанба куни A320 лайнерида амалга оширилади, парвоз муддати – уч соат.

S7 Airlines Россиянинг йирик авиакомпанияларидан ҳисобланади, унинг авиапарки 35 та ҳаво кемаларидан ташкил топган. Компания МДҲ, Европа, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига мунтазам қатновларни амалга оширади.
XS
SM
MD
LG