Линклар

logo-print
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиаширкати 2012 йилнинг 9 ойида 1миллион 962 минг йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Ширкатнинг билдиришича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 236 минг нафар йўловчига кўпдир.

Миллий авиакомпания самолётлари ўтган давр мобайнида 18 517 та рейсни амалга оширган. Бу эса ўтган йилги кўрсатгичга нисбатан 457 тага кўп. Узоқ хориж давлатларига амалга оширилган парвозлар 6,5%га, МДҲга 17,1%га ва маҳаллий парвозлар 16,4%га ўсгани кузатилди.
XS
SM
MD
LG