Линклар

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида ўтказилган махсус амалиёт чоғида ички ишлар ходимлари томонидан 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот маркази маъум қилди.

Амалиёт натижасида жиноий гуруҳдан мусодара қилинган гиёҳвандлик моддасининг 13 кило 180 грамми «чарс» ва 76 кило 841 грамми наша экани аниқланган. Мазкур ҳолат билан боғлиқ жиноий иш қўзғатилди.

Тожикистоннинг Гиёҳванд моддалар назорати бўйича агентлиги маълумотида айтилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида мусодара қилинган гиёҳвандлик моддалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,5 фоизга ўсиб, 5 тонна 28 кило 795 граммни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG