Линклар

Покистоннинг Лохур шаҳрида оламон шаккокликда айбланган ўқитувчилардан бирини жазолаш учун қизлар мактабига бостириб кирди. Бироқ ўқитувчи қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Ғазабланган оламон уюштирган тартибсизлик оқибатида мактаб ҳовлисига ва бу ерда турган автомобилга ўт қўйилган.

Ғазабланган оламоннинг айтишича, муаллима Арфа Ифтихон ўқувчиларга пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни камситувчи уй вазифаси берган. Мазкур воқеадан сўнг муаллима ишдан бўшатилган ва ҳозир яширинган.

Мактаб маъмурияти муаллимани жазоланишига қарши эмаслигини маълум қилган. Шунга қарамай, мактаб директори шаккоклик жиноятига шерикликда айбланиб қамоққа олинган.

Покистонда шаккокликда айбланганлар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG