Линклар

Мустақил продюссерлик маркази сифатида 2006 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритиб келган Акфа-медиа ташкилоти ëпилганлиги айни ташкилот интернет нашрида маълум қилинди.

Зиёда, Рухшона, Сирожиддин ва Умидахон каби ҳофизларнинг шоу-бизнесдаги тарғиботи билан шуғулланиб келган бу ширкатнинг нима сабабдан ëпилгани билдирилмади.

Акфа-медиа таркибида фаолият юргизган ашулачи Рухшонанинг маъмури Озодлик билан суҳбатда санъат маркази фаолияти номаълум сабаблар боис тўхтатилганини айтди.

Суҳбатдошга кўра Рухшона бундан буëн мустақил равишда ўз концерт фаолиятини амалга оширади.
XS
SM
MD
LG