Линклар

Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши АҚШни Сурияда мухолифат мавқеини пасайтириб кўрсатишда айблади.

Кенгаш АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтоннинг Сурия мухолифатининг турли кучларни жипслаштира олмаганига оид таассуфли фикрларига мутлақо қўшилмаслигини билдирди.

Сурия мухолифати парчаланиб кетмаган дея таъкидлаган Кенгаш айни пайтда мухолифатнинг харбий жиноятларга алоқаси йўқлигини билдирди.

Бундан олдин БМТ ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Сурия исëнчиларининг асирларни шафқатсиз қийноқларга солгани эҳтимолини илгари суришган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра Сурия исëнчилари ўз қўлига тушган ҳукумат аскарларига шафқатсиз муносабатда бўлишган.

Бу айбловлар интернетда Сурия исëнчиларининг Идлиб шаҳрида асирларни қийнаб ўлдиргани акс этган видео тасвирлар пайдо бўлганидан кейин янгради.
XS
SM
MD
LG